Ҳиндистонда кўчки 26 кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистон шарқидаги Бихар штатида пайшанба куни чақмоқ чақиб 26 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Hindustan Timesга таяниб.

Бу Биҳардаги учинчи фожиа. 25 июнь куни момақалдироқ пайтида 92 киши ва 30 июнь куни 11 киши ҳалок бўлганди.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, фавқулодда вазият хизмати томонидан эълон қилинган хавф даражаси юқори бўлишига қарамай, одамлар, ҳатто момақалдироқ ва чақмоқ пайтида ҳам далаларда ишлашни тўхтатмайди.

Биҳар Бош вазири Нитиш Кумар қурбон бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирди. Шунингдек, у минтақада ёмғир ва чақмоқ туфайли аҳолини хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.


Сўнгги хабарлар