+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 465.73
RUB 5.79 CNY 58.91
Янгиликлар

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик коронавирус касалхоналаридан бири очилди

29 Июнь 15:48
Баҳам кўринг:
Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик коронавирус касалхоналаридан бири очилди

YANGI DELHI. Kazinform – Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун шифохона очилди. Таъкидланишича, ўша куни мамлакатда бир кун ичида коронавируснинг янги ҳолатлари рекорд даражада кўпайган, дея хабар беради Kazinform ахборот агентлиги CNNга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар

Sardar Patel COVID Care Centre парваришлаш маркази Ҳиндистоннинг 10 минг беморга мўлжалланган энг йирик тиббий муассасасидир. У якшанба куни қисман иш фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунда шифохона 2000 беморни қабул қила олади. Касалхона чоршанба куни тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Sardar Patel COVID Care Centre хизмат кўрсатиш маркази «дунёдаги энг катта шифохоналардан бири» эканлиги айтилмоқда.

Энг сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 19 906та коронавирус инфекцияси қайд этилган, 410 киши вафот этган, натижада коронавирусга чалинганлар умумий сони 528 859га етган, вафот этганлар сони 16 095га етган.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив