Ҳиндистонда бир кунда икки мингдан ортиқ одам коронавирусдан вафот этади

None
None
NEW DELHI. Kazinform - Ҳиндистонда бир кун ичида коронавирус инфекциясининг 2003 та ўлим ҳолатлари қайд этилди. Мамлакатда жами COVID-19 қурбонларининг сони 11903 нафарга этди, деб хабар беради Kazinform India Today нашрига таяниб.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, чоршанба куни эрталаб мамлакатда 11 000га яқин янги коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Беморларнинг умумий сони 354 065 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда 155 227 бемор касалхоналарда, бундан ташқари 186 934 одам тузалиб чиққан.

Сўнгги хабарлар