Ҳиндистонда бўлиб ўтган Олимпиадада Қозоғистон шахматчилари қандай чиқиш қилишди
10 Август 08:14

Ҳиндистонда бўлиб ўтган Олимпиадада Қозоғистон шахматчилари қандай чиқиш қилишди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилги 44-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунига етди. Бу йил Ҳиндистонда 2000 дан ортиқ иштирокчи, 189 эркаклар ва 162 аёллар жамоаси жамланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон шахмат федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон аёллар терма жамоаси 17 очко жамғарган (8 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият). Халқаро рейтингга кўра, аёллар терма жамоаси олимпиаданинг старт рўйхатида 10-ўринни эгаллаганди, ҳозир 5-ўринда. Олимпиадада иштирок этаётган Қозоғистон шахматчилари ўртача ёшига кўра энг ёш жамоалардан бири ҳисобланади. Қозоғистон аёллар терма жамоаси Украина, Грузия, АҚШ, Ҳиндистон каби давлатлардан ўзиб кетди.

Қозоғистон аёллар терма жамоаси таркиби:

1) Абдумалик Жансая (22 ёш) 9 ўйиндан 7 очко тўплади;

2) Асаубаева Бибисара (18 ёш) 11 ўйиндан 8 очко тўплади;

3) Ксения Балабаева (17 ёш) 10 ўйиндан 5,5 очко тўплади;

4) Нақбаева Гулисхан (31 ёш) 10 ўйиндан 6 очко тўплади;

5) Нурғали Назерке (18 ёш) 4 ўйиндан 1,5 очко тўплади.

Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 15 та ўйин очкосини (7 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият) қўлга киритди.

Шахматчилар халқаро рейтингга кўра, Олимпиаданинг бошланғич рўйхатида 40-ўринни эгаллади, аммо шунга қарамай, ёш ва умидли шахматчилардан ташкил топган эркаклар жамоаси якунда 17-ўринни эгаллади.

Эркаклар жамоаси таркиби:

1) Ринат Жумабоев (33 ёш) 9 ўйиндан 5,5 очко тўплади;

2) Сулейменов Алишер (22 ёш) 10 ўйиндан 6,5 очко тўплади;

3) Қажғалеев Муртас (49 ёш) 4 ўйиндан 1 очко тўплади;

4) Уразаев Аристанбек (24 ёш) 11 ўйиндан 7 очко тўплади;

5) Ногербек Қазибек (18 ёш) 10 ўйиндан 7,5 очко тўплади.

Фото: www.facebook.com/kazchesskz


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив