Ҳиндистонда автомобил кўприкдан қулаши оқибатида етти нафар талаба ҳалок бўлди

None
None
NEW DELHI. Kazinform – Душанбага ўтар кечаси Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автомобил кўприкдан қулаши оқибатида етти нафар талаба ҳалок бўлди. NDTV телеканалига кўра, қурбонлар маҳаллий тиббиёт коллежи талабалари бўлган, деб хабар беради Kazinform.

Ҳодиса мамлакат шарқидаги Селсура шаҳрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, талабалардан бири рульни бошқара олмади. Автомобил баландликдан дарёга қулаган, вафот этганларнинг жасадларини олиб чиқиш учун уч соатдан кўпроқ вақт кетди. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди сешанба куни ёшларнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Махараштра штатидаги Селсура шаҳрида содир бўлган бахтсиз ҳодисада инсонларнинг ҳалок бўлгани бизни қайғуга солди, ҳамдардлик билдираман. Айни пайтда мен яқинларини йўқотганлар билан биргаман», - деди бош вазир Twitterда.


Сўнгги хабарлар