Ҳиндистонда автоҳалокат оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Пратапгарҳ шаҳрида автомобил ва юк машинаси ўртасида тўқнашув бўлиб, тўққиз киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда жума куни Ҳиндистоннинг ANI ахборот агентлиги хабар берди.

Маҳаллий полиция ходимининг сўзларига кўра, жароҳат олган бир киши касалхонага ётқизилган. Ҳалокат сабаби ва айбдорлар ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.

Сўнгги хабарлар