Ҳиндистонда ал-Фаробийнинг 1150 йиллиги нишонланди

Фото: None
NEW DELHI. Kazinform - Ҳиндистонда ал-Фаробий таваллудининг 1150 йиллиги нишонланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига ҳавола қилиб.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Қозоғистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси қўллаб-қувватлаши натижасида Нью-Деҳли шаҳрида Ж.Неру номидаги университетда Шарқнинг улуғ сиймоси Абу Наср ал-Фаробий таваллудининг 1150 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қозоғистоннинг Ҳиндистондаги Элчиси Ерлан Алимбаев ўз сўзида ал-Фаробий юбилейи UNESCO юбилейлар ва воқеалар календарига киритилгани ҳамда унинг Деҳли шаҳрида нишонланиши улуғ аллома меъросининг дунё миқёсида тадқиқ қилинишига ижобий таъсир кўрсатади.

Тадбирда ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети делегацияси иштирокчиларни аллома ҳаёти ва ижоди билан таништирди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан маҳаллий академик муҳит вакиллари ва Ҳиндистон илмий марказлар ва институтлари раҳбарлари Абу Наср ал-Фаробий меъросини тадқиқ қилиш моҳиятига тўхталиб, бундай воқеалар икки мамлакат маданиятини яқинлаштириш учун муҳимлигини таъкидлади.

Ушбу давра суҳбати билан ал-Фаробий таваллудининг 1150 йиллигига бағишланган, Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган тадбирлар бошланди.

Сўнгги хабарлар