Ҳиндистон ва Покистон йўналиши бўйича юк ташиш салоҳиятини ривожлантиришга устувор аҳамият берилади – ҚР Савдо вазири

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида вазир Серик Жуманғарин Ҳиндистон ва Покистон йўналишидаги юк ташиш салоҳиятини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш доирасида «Шимол-Жануб»нинг Эрон томон йўналишининг шарқий тармоғи инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳиндистон ва Покистон йўналишида транспорт салоҳиятини ривожлантириш асосий устувор йўналиш ҳисобланади. Шунингдек, Хитой, Россия ва Қирғизистон билан чегарадаги марказларни модернизация қилиш давом эттирилади. Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши транзит юклар оқимини 2 баробар, товар айланмасини эса ўртача 30 фоизга ошириш имконини беради», — деди вазир.

Бундан ташқари, Серик Жуманғарин Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил этилишини маълум қилди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар