Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари миллий хавфсизлик маслаҳатчиларининг учрашуви бўлиб ўтди

None
ASTANA. Кazinform – Нью-Деҳлида Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари миллий хавфсизлик маслаҳатчилари – хавфсизлик кенгашлари котибларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Унда Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов иштирок этди.

Тадбир давомида хавфсизликни таъминлашнинг минтақавий ва халқаро муаммолари, жумладан, терроризм, сепаратизм ва экстремизм, қурол-яроғ ва наркотикларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий уюшган жиноятчилик, халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият ва унинг минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка таъсири, шунингдек, «Шимол-Жануб» халқаро транспорт коридорини (INSТC) ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ғизат Нурдаулетов ҳамкасбларини халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича Қозоғистон позицияси ҳақида маълумот берди, «Марказий Осиё – Ҳиндистон» мулоқоти доирасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича қатор таклифлар билдирди.

Йиғилиш якунларига кўра, йиғилиш иштирокчилари қўшма коммюнике қабул қилдилар. Қозоғистон Республикасининг БМТ доирасида касалликларни назорат қилиш ва биологик хавфсизлик бўйича минтақавий марказлар тармоғини яратиш, шунингдек, махсус кўп томонлама орган – Биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентликни (IABS) ташкил этиш ташаббусининг аҳамияти қайд этилди.

Ташриф доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик фаолият жадал ривожланаётганини қайд этиб, минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Форум «Марказий Осиё – Ҳиндистон» давлат раҳбарларининг биринчи саммити чоғида Хавфсизлик кенгашлари котибларининг минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун мунтазам учрашувларини ўтказиш тўғрисидаги келишувни ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди (саммит 2022 йил 27 январ куни видеоалоқа форматида бўлиб ўтган).

Фото: аkordа.kz


Сўнгги хабарлар