Ҳиндистон шошилинч равишда коронавирус вакцинасини тасдиқлади

None
None
LONDON. Kazinform - Ҳиндистон шошилинч равишда маҳаллий COVAXIN вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Ушбу қарор якшанба куни эълон қилинди ва кўпчиликни ажаблантирди. Расмийлар Bharat Biotech компанияси маҳсулотининг самарадорлиги тўғрисида оммавий равишда изоҳ бермаган ва изоҳ беришдан бош тортганди. Бу ҳолатга мамлакат бош вазири Нарендра Моди ҳам катта эътибор бермаган.

У Ҳиндистоннинг илм-фан ва фармацевтика соҳаси ғалабага эришгани ҳақида айтмоқда.

Ҳиндистон ўз вакцинасини ишлаб чиққан ва тасдиқлаган кам сонли мамлакатлардан биридир. Бироқ, мамлакат вакцинация дастури Оксфорд Университетида ишлаб чиқилган Британиянинг AstraZeneca вакцинасига асосланган.

Вакцина икки кун олдин расмийлар томонидан тасдиқланган. Эндиликда бутун мамлакат вакцинани кутиб ўтирибди.

Сўнгги хабарлар