Ҳиндистон шимолида газ сизиб чиқиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

None
REUTERS
ASTANA. Kazinform - Ҳиндистон шимолида газ сизиб чиқиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Пенжобдаги Лудхиана порт шаҳрида ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Бир неча киши ўз уйларида ҳушсиз ҳолда топилган. Тўрт нафари шифохонада даволаняпти.

Ҳудуд ўраб олинди, аҳоли нафас олиш муаммолари ҳақидаги кўплаб шикоятлардан сўнг эвакуация қилинди. Газ сизиб чиқиш манбаси ҳозирча аниқ эмас. Люклардан тарқалиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Маҳаллий ҳокимият вакиллари люклардан намуналар олиш ниятида эканликларини маълум қилди. Баъзи кимёвий моддалар канализация люклардаги метан билан реакцияга киришган бўлиши мумкин деган тахминлар ҳам йўқ эмас.

Сўнгги хабарлар