Ҳиндистон портида Aфғонистондан етказилган уч тонна героин мусодара қилинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳиндистонда контрабандага қарши хизмат ходимлари Гужарат портида ўтказилган кенг кўламли операция доирасида қарийб 2,7 миллиард долларлик уч тоннага яқин героинни мусодара қилишди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Кукун ниқобидаги товарлар Aфғонистондан Эроннинг Бендер Aббас порти орқали етказилган.

Ҳиндистон солиқ разведка бошқармаси (DRI) Ҳиндистонга кетаётган юкда гиёҳванд моддалар борлиги ҳақида ахборот олган.

Махфий хизмат маълумотларига кўра, товарларни мамлакат жанубидаги Вижаявада шаҳрида жойлашган Ҳиндистон компанияси импорт қилган.

Гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолда, икки киши ҳибсга олинди, яна бир неча киши тергов қилинмоқда, шу жумладан Aфғонистон фуқаролари ҳам мавжуд.

Суд-тиббий экспертизаси ҳозирча мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг аниқ нархини аниқлай олмади. Бошқа шаҳарларда, жумладан Деҳли, Aҳмадобод ва Ченнаида ҳам тинтувлар ўтказилди.


Сўнгги хабарлар