+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Ҳиндистон портида Aфғонистондан етказилган уч тонна героин мусодара қилинди

22 Сентябрь 11:41
Баҳам кўринг:
Ҳиндистон портида Aфғонистондан етказилган уч тонна героин мусодара қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - Ҳиндистонда контрабандага қарши хизмат ходимлари Гужарат портида ўтказилган кенг кўламли операция доирасида қарийб 2,7 миллиард долларлик уч тоннага яқин героинни мусодара қилишди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Президент махсус вакили бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонга борди Қозоғистон Aфғонистон бозорига буғдой ва ун экспортини тиклади БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатади

Кукун ниқобидаги товарлар Aфғонистондан Эроннинг Бендер Aббас порти орқали етказилган.

Ҳиндистон солиқ разведка бошқармаси (DRI) Ҳиндистонга кетаётган юкда гиёҳванд моддалар борлиги ҳақида ахборот олган.

Махфий хизмат маълумотларига кўра, товарларни мамлакат жанубидаги Вижаявада шаҳрида жойлашган Ҳиндистон компанияси импорт қилган.

Гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолда, икки киши ҳибсга олинди, яна бир неча киши тергов қилинмоқда, шу жумладан Aфғонистон фуқаролари ҳам мавжуд.

Суд-тиббий экспертизаси ҳозирча мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг аниқ нархини аниқлай олмади. Бошқа шаҳарларда, жумладан Деҳли, Aҳмадобод ва Ченнаида ҳам тинтувлар ўтказилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив