Ҳиндистон Қозоғистонда ахборот технологиялари университети очмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Ҳиндистонликлар Қозоғистонда икки диплом дастури бўйича таълим берадиган ахборот технологиялари университети очишни таклиф қилишди. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Ҳиндистон Халқаро тиббиёт ва фан академияси бош директори Нажаван Рупал билан учрашди. У ерда таълим муассасаси раҳбари мамлакатда ахборот технологиялари университети ва Ҳиндистон Халқаро тиббиёт ва фанлар академияси филиалини очишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Нажаван Рупал Қозоғистонда клиника ва фармацевтика заводларини қуриш ниятида эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек мамлакатдаги 2 та олий таълим муассасасига тадқиқот университети мақоми берилишини маълум қилганди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар