+7 (701) 759 90 19
USD 425.73 EUR 498.32
RUB 5.8 CNY 65.85
Янгиликлар

Ҳиндистон коронавируснинг янги «дельта плюс» штаммидан хавотирда

23 Июнь 10:19
Баҳам кўринг:
Ҳиндистон коронавируснинг янги «дельта плюс» штаммидан хавотирда

NEW DELHI. TASS – Kazinform - Ҳиндистон расмийлари коронавирус инфекциясининг «дельта плюс» нусхасини «хавотирли» деб аташди ва унинг тарқалишининг олдини олиш учун штатларни чоралар кўришга чақиришди, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар

«Дельта плюс» штамми қуйидаги хусусиятларга эга: юқори юқувчанлик, ўпка ҳужайралари рецепторлари билан мустаҳкамроқ боғланади ва моноклонал антитаналарга кам таъсирчанлик.

INSACOG (Indian SARS-CoV-2 Consortium on Genomics, Ҳиндистон SАRS-CоV-2 геномикаси консорциуми) - Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Биотехнология департаменти, Тиббий тадқиқотлар бўйича Ҳиндистон Кенгаши (ICMR) ҳамда Илмий ва саноат тадқиқотлари кенгаши (CSIR) COVID-19 пандемияси контекстида вирус геномини секвенциялаш учун 28 лабораториядан иборат консорциум. INSACOG га вирус геномини тартиблаштириш ва Ҳиндистон минтақалари томонидан олиниши зарур бўлган жавоблар тўғрисида ўз вақтида маълумот бериш вазифаси юкланган.

Штатларга ушбу касалликнинг тарқалишининг олдини олиш учун тезкор чоралар кўриш, шу жумладан оломоннинг тўпланиши олдини олиш, кенг кўламли синовларни ўтказиш ва эмлашни қамраб олишга устувор аҳамият бериш тавсия этилади.

Сешанба куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Ражеш Бхушаннинг айтишича, Ҳиндистондаги шифокорлар коронавируснинг «дельта плюс» нусхасини юқтиришнинг 22 та ҳолатини аниқладилар. 22 ҳолатдан 16 таси Ғарбий Маҳараштра штатидаги Ратнагири ва Жалгаон шаҳарларида, қолганлари Керала ва Мадҳя-Прадеш штатларида аниқланган.

Коронавируснинг «дельта» нусхаси биринчи марта ўтган йилнинг октябр ойида Ҳиндистонда аниқланган бўлиб, кўпинча «ҳинд штамми» деб номланган. Маълум қилинишича, ушбу штамм одамларга коронавирус вакцинаси билан эмланганидан кейин ҳам юқишга қодир. Мазкур штаммнинг «дельта плюс» нусхаси янада юқумли ҳисобланади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив