Ҳиндистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича анти-рекорд ўрнатди

None
None
YANGI DEHLI. Kazinform – Ҳиндистонда бир суткада СOVID-19 вирусини юқтирганларнинг рекорд сони қайд этилди, деб хабар беради Kazinform New Indiana Express газетасига асосланиб.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир суткада коронавирус инфекциясининг 260 минг янги ҳолатини қайд этди. Умуман олганда, мамлакатда 15 миллиондан ортиқ одам вирусни юқтирган. Шундай қилиб, Ҳиндистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

Ҳиндистон шифохоналари олдида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмлашни истаган одамлар сафи узун.

Мамлакатда коронавирус инфекциясининг биринчи юқтириш ҳолати 2020 йил 30 январда қайд этилган. Ҳиндистонда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони – 12 953 821 кишини ташкил этади, 1 929 305 бемор даволанишни давом эттирмоқда. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда ҳозиргача 123 миллион доза вакцина ишлатилган.

Сўнгги хабарлар