Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита қирувчи самолёти ҳалокатга учради

None
ASTANA. Кazinform - Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-30 ва Miragе 2000 қирувчи самолётлари Мадхья-Прадеш штатида ўқув машғулотлари чоғида ҳалокатга учради, деб хабар беради Кazinform РБК агентлигига таяниб.

Агентликнинг NDTV телеканалига таяниб хабар беришича, самолётлар Гвалиордаги авиабазадан ҳавога кўтарилган. Кейин улар Морена шаҳри яқинида бахтсиз ҳодисага учради. Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган.

Cу-30 қирувчи самолётида иккита учувчи, Miragе 2000да эса фақат битта учувчи бўлган.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлигидаги агентлик манбасининг хабар беришича, жароҳатланган икки учувчи топилган ва уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳарбий ҳаво кучларининг вертолёти учинчи учувчи бўлган жойга учиб кетди.

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузди. Мутахассислар ҳалокат сабаблари ва самолётлар ҳавода тўқнашганми, деган саволларга жавоб изламоқда.

Сўнгги хабарлар