Ҳиндистон аҳоли сони бўйича яқинда Хитойни ортда қолдиради

None
NEW DELHI. Kazinform – Яқин ойларда Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланади, деб хабар беради Kazinform ВВC агентлигига таяниб.

Сўнгги 70 йил ичида Хитой ва Ҳиндистон аҳолиси дунё аҳолисининг учдан биридан кўпроғини ташкил этди.

Агентлик хабарига кўра, Ҳиндистон аҳолиси тез орада 1,4286 миллиард кишига етиши керак, бу Хитойнинг 1,4257 миллиард аҳолисидан 2,9 миллион кишига кўпдир.

Сешанба куни БМТ дунёдаги демографик ўзгаришлар ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди.

Хитой аҳолиси ўтган йили 1961 йилдан бери биринчи марта камайиб, туғилиш даражаси пасайган. Демографлар буни мамлакатда етти йил аввал тугатилган 35 йиллик бир бола сиёсати ва бола парваришининг қимматлиги билан изоҳлайди.

Ҳиндистонда ҳар бир аёлга ўртача туғилиш сони ҳам йилдан-йилга камайиб бормоқда.

Шу билан бирга, ҳисоботдаги Ҳиндистон аҳолиси ҳақидаги маълумотлар тахминийдир, чунки мамлакатда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш 2011 йилда ўтказилган.

Охирги 140 йил давомида Ҳиндистон аҳолиси мунтазам равишда ҳар 10 йилда ҳисоблаб келинган, аммо 2021 йилги аҳолини рўйхатга олиш коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган. Энди у 2024 йилга мўлжалланган.

Ноябрь ойида дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди. Бироқ, таҳлилчиларнинг айтишича, унинг ўсиш суръати секинлашган ва ҳозир 1950 йилдан бери энг паст даражада.

Ҳиндистонда ҳам, Хитойда ҳам туғилиш даражаси пасайиб боряпти.

2016 йилда расмийлар бир бола сиёсатини бекор қилиб, ёш оилаларни икки ёки ундан ортиқ фарзанд кўришга ундашга қаратилган бир қанча ташаббусларни киритган бўлса-да, Хитойда аҳоли сони қисқаришда давом этяпти.

Фото: ЕРА


Сўнгги хабарлар