Имтиёзли автокредит: Банк кафолат берган 4800 киши машинасини 2-3 ойда олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев 4 фоизли автокредит олган 4800 нафар фуқаро 2-3 ой ичида автомобилга эга бўлишига ишонч билдирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Автосалонга борсак, машина йўқ. Улар кутинг, дейишади. Бироқ аниқ қанча эканлигини айтишмайди. Бу бир йилгача сўзилиши мумкинлигини ҳам эшитдик. Сиз ушбу муаммо ҳақида биласизми?» дея журналистлар вазирга савол бердилар.

Вазирнинг айтишича, кунига 10 минг ёки 20 минг, 50 минг автомобил ишлаб чиқариш мумкин эмас.

Заводлар 2-3 ойда кредит олувчиларга автомобил етказиб бериш имкониятига эга, – дейди Қайрбек Ўскенбаев.

Шунингдек, у ОАВ вакилларининг мамлакатимизда автомобилсозлик соҳасидаги тенденцияларга оид саволига жавоб берди.

«Бугунги кунга қадар 4800 нафар фуқаро банклардан кафолат олиб, автомашинадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Улар яқин 2-3 ой ичида автомобил билан таъминланади», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар