Имконияти чекланган шахслар ҚР Мажилисида квотага эга бўлишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Сайловлар ва сиёсий партиялар тўғрисидаги қонун лойиҳаларига ўзгартиришлар Парламент Мажилисида қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мажилисга «Қозоғистон Республикасида сайловлар тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси келиб тушди. Қонун лойиҳаси Давлат раҳбарининг 2021 йил 1 сентабрдаги Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий лойиҳалар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

«Қонун лойиҳасининг асосий мақсади алоҳида эҳтиёжли шахсларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларида хотин-қизлар ва ёшлар билан тенг равишда иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг фикрини ҳисобга олиш ва давлат ҳаётида фаол иш олиб боришдан иборат. Қўмита ушбу қонун лойиҳасини ишга туширишга ва у бўйича хулоса тайёрлашга тайёр», — деди Марламент Мажилиси депутати Арман Қожахметов.

Шунингдек, ялпи мажлис чоғида депутатлар «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида «Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича хулоса тайёрлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам эътиборга олдилар.

Депутат Арман Қожахметов таъкидлаганидек, қонун лойиҳаси партия рўйхатидаги квоталар тоифаларини алоҳида эҳтиёжли шахсларни ҳам қамраб олиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар