Imanbek Россияда йилнинг энг яхши мусиқачиси деб топилди
27 Декабрь 13:58

Imanbek Россияда йилнинг энг яхши мусиқачиси деб топилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик дижей Иманбек Зейкенов Россияда йилнинг энг яхши мусиқачиси деб топилди, деб хабар беради Kazinform.

«MTV Россия» телеканали бу йилни сарҳисоб қилди ва энг яхши мусиқачилар рўйхатини тузди. Улар орасида Қозоғистонлик ёш дижей Иманбек Зейкенов (Imanbek) ҳам бор.

MTV Россия танловига кўра 2021 йилнинг асосий мусиқачилари: Мари Краймбери, Slava Marlow, Муся Тотибадзе, Jony, Imanbek, Мот, Zivert, Ваня Дмитриенко, Mary Gu, Анет Сай.

Эслатиб ўтамиз, темир йўлда ишлаган ёш дижейнинг машҳурлиги 2019 йилдан бошланади. Дижей Roses (SAINt JHN) қўшиғига ремикс ёзиб, машҳур бўлди. Ва Grammy мукофотига сазовор бўлди.

Бугунги кунда Иманбек жаҳон даражасидаги мусиқачилар Rita Ora, David Guetta, 50 Cent, LP, Cher Lloyd, Alan Walker, Dua Lipа ва бошқалар билан қўшиқлар ёзган.


Фото: Instagram @imanbekmusic

Янгиликлар

Архив