Илон Маск Twitterни яна сотиб олишни таклиф қилди

None
ASTANA. Kazinform – Америкалик бизнесмен Илон Маск Twitterни дастлабки нархда сотиб олиш бўйича келишувни узайтиришни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform Bloomberg агентлигига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни Twitter Маскни ўз мажбуриятларини бажаришга мажбурлаш учун судга мурожаат қилган эди. Апрел ойида Маск ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилган эди. Аммо июл ойи бошида адвокатлар Twitter сохта профиллар ҳақида ишончли маълумот бермагани учун компанияни сотиб олишдан воз кечганини эълон қилди.

Bloomberg хабарига кўра, янгиланган келишув келаси ҳафтада тасдиқланиши мумкин. Бу янгилик эълон қилингандан сўнг Twitter акциялари дарҳол 18 фоизга кўтарилди, шундан кейин савдолар тўхтатилди.




Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар