+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Илон Маск илк бор дунёдаги энг бой одамлар ўнталигига кирди

16 Июль 11:15
Баҳам кўринг:
Илон Маск илк бор дунёдаги энг бой одамлар ўнталигига кирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Forbes журналига кўра, Tesla ва SpaceX компанияларини бошқарадиган америкалик бизнесмен Илон Маск илк бор сайёрамиздаги энг бой одамлар ўнталигига кирди, деб хабар беради Kazinform журналнинг расмий сайтига таяниб.

Маскнинг ҳозирги бойлиги 70,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Forbes вакилларининг таъкидлашича, унинг бойлигининг ўсиши асосан Tesla акциялари нархларининг кескин кўтарилиши билан боғлиқ.

NASDAQ электрон биржаси веб-сайтига кўра, март ойининг ўрталарида компаниянинг битта акциясининг нархи 400 доллардан ошмаган, чоршанба куни ўтказилган савдо якунида эса компаниянинг битта акцияси нархи 1541 доллардан ҳам юқори бўлган.

Ҳозирда Forbes Маск сайёранинг энг бой одамлари рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллайди. Тўққизинчи ўринда 68,5 миллиард долларга эга ҳиндистонлик Reliance Industries холдинги раҳбари Мукеш Амбани эгаллаб турибди ва «кучли ўнлик»ни Google компанияси асосчиларидан бири Ларри Пейж (67,7 миллиард доллар) жамлаган.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив