Илон Маск 2023 йилгача арзон Tesla автомобилларини ишлаб чиқаришга ваъда берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг айтишича, Tesla компанияси 2023 йилга қадар 25 минг долларлик ўзиюрар машиналарни ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Калифорнияда акциядорлар билан учрашувда маълим қилди, деб хабар беради Kazinform New York Post агентлигига таяниб.

«Уч йил ичида биз 25 минг долларга чинакам жозибали транспорт воситасини яратишимиз мумкинлигига аминмиз, у ҳам ўзини ўзи бошқаради», - деди И. Маск.

Шундай қилиб, янги Tesla автомобили ҳозирда ишлаб чиқараётган энг бюджетли модел – 37 990 долларлик Model 3 седанидан 12000 долларга арзонроқ бўлади.

Нархларни пасайтириш аккумуляторнинг янги дизайни эвазига таъминланади, бу эса ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради. Янги технология Teslaни оммавий равишда ишлаб чиқаришга имкон беради
Сўнгги хабарлар