Илмий лойиҳаларни тижоратлаштириш: Қозоғистон олимлари 320 миллион тенге даромад олишди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон олимлари Таълим ва фан вазирлиги кўмагида илмий лойиҳаларни тижоратлаштириш натижасида сўнгги икки йил ичида 320 миллион тенгедан ортиқ даромад олди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Охирги икки йил давомида қозоғистонлик олимларнинг 100 га яқин илмий лойиҳалари Фан фонди кўмагида тижоратлаштирилди. 70 дан ортиқ олимлар бизнесдан ва роялтидан (лицензия тўловининг бир тури) улуш оладилар. Олимлар ўзларининг илмий ишланмаларидан фойдаланганликлари учун шу кунгача 320 миллион тенгедан ортиқ даромад олишди.

«Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг Илмий жамғармаси томонидан амалга оширилаётган илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш дастури натижасида илмий ташкилотлар ва олимлар ўз илмий лойиҳаларини амалга ошириш ва янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, илмий марказларнинг молиявий мустақиллиги ошди. Кўпгина олимлар ўз карьераларини муайян масалаларга бағишлайдилар, уларни яхши тушунадилар ва ўзларининг профессионал ваколатларини барқарор бизнесга ўтказишга ҳаракат қиладилар. Биз олимларга ўз ишланмаларини тижоратлаштиришда ёрдам бердик ва энди улар ўз лойиҳаларидан барқарор даромад олишмоқда. Бугунги кунда 79 та илмий-тадқиқот институти ва олий ўқув муассасалари янги ишлаб чиқаришлар ҳаммуассисларидир», - деди Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги Фан фонди бошқаруви раиси Арин Орсариев.


Сўнгги хабарлар