Иллинойс штатида беш ойлик қиз машинада отиб ўлдирилди
27 Июнь 21:30

Иллинойс штатида беш ойлик қиз машинада отиб ўлдирилди

CHIKAGO. Kazinform - Чикагода ҳаракатланаётган машинадан отишма содир бўлди, икки машинага қарата ўқ узди. Оқибатда чақалоқ ҳалок бўлди, бир киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform NBC Newsга таяниб.

Полиция ва Иллинойс штатининг Кук округи тиббий экспертизаси бюроси маълумотларига кўра, 5 ойлик қизалоқ Сесилия Томас Саут-Шор ҳудудида ўтаётган машинадан ўқ узилиши натижасида олган жароҳатларидан вафот этди.

Иккинчи яраланган 41 ёшли эркак бошқа машинада бўлган. Касалхона унинг соғлиғини қониқарли деб баҳоламоқда.

Расмийлар жиноят ҳолатлари, мотивлари ва гумонланувчилари бўйича воқеа ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.

Фаол ДжаМал Грин отишма ҳақидаги маълумот учун 5000 доллар мукофот таклиф қилди.

Дам олиш кунлари АҚШда тўққизта отишма содир бўлди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив