Или Олатоғи миллий боғида 130 минг туп дарахт экилади

None
None
ALMATY. Kazinform - Экологик ҳаракат фаоллари Ил Олатоғи миллий боғида 130 мингга яқин дарахт кўчатларини экади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Или Олатоғи давлат миллий табиат боғи илмий-тадқиқот ва тоғ агробиологик хилма-хиллиги бўлими бошлиғи Салтанат Ўсербаеванинг маълум қилишича, миллий боғ ҳудудидаги 47 гектар майдонга 130 минг тупга яқин дарахт экиш режалаштирилган.

«Экологик ҳаракат бир неча йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Ҳар йили Или Олатоғи боғида кўнгиллиларнинг фаол иштирокида тадбирлар ва акциялар ўтказилади. Тадбирларимизда иштирок этаётган кўнгиллилар табиатни асрашга ҳисса қўшмоқда. Улар: мактаб ўқувчилари, университет талабалари ва оддий фуқаролар», - деди Салтанат Ўсербаева.

Эслати ўтамиз, ўтган ҳафтада Алмати шаҳрига ташрифи чоғида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жанубий пойтахтга «яшил шаҳар» мақомини қайтариш бўйича кўрсатмалар берганди .



Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар