Илҳом Алиев Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
21 Ноябрь, 22:41

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Телеграм каналига таяниб.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қасим-Жомарт Тоқаевни навбатдан ташқари президентлик сайловидаги аниқ ғалабаси билан табриклади.
Ўз навбатида Қасим-Жомарт Тоқаев Бокуга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашда асосий йўналиш бўлишини таъкидлади.
Давлат раҳбарлари Қозоғистон-Озарбайжон стратегик шериклигини янада ривожлантириш бўйича умумий вазифаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Фото: akorda.kz
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп