Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Қозоғистон статистика тизимини 3 йиллик таҳлилини ўтказади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Қозоғистон статистика тизимини 3 йиллик таҳлилини ўтказади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда Миллий статистика бюроси матбуот хизмати Кazinform саволига жавобида маълум қилди.

«Маълумотларимизнинг сифати ва мазмунини тасдиқлаш учун халқаро статистик ташкилотлар билан музокаралар олиб бордик. Келгуси йил бошида БМТ ЕИК Қозоғистон Миллий статистика тизимининг статистика соҳасидаги халқаро ва Европа стандартларига мувофиқлигини глобал баҳолашни ўтказади. Бундан ташқари, яқин 3 йил ичида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг статистика сиёсати қўмитаси Қозоғистон статистика тизимини чуқур ўрганади. Бу иш жараёнида барча усулларимиз текширилади ва уларнинг халқаро стандартга мувофиқлиги ишлаб чиқилади», — дейилади жавобда.

Идора мутахассисларининг фикрича, ҳозирда Миллий статистика бюроси маълумотларни тўплашнинг энг яхши усулларини кўриб чиқмоқда.

«Бошқа маълумотлар манбаларидан фойдаланиб, биз тўлдириладиган шакллар сонини қисқартиришни режалаштирмоқдамиз. Бу йил 146 та турли шакллар топширилса, келаси йили уларни 135 тага, 2024 йилда эса 125 тага қисқартирамиз. Шу билан бирга, ҳар бир статистика соҳаси бўйича ишчи гуруҳлар тузиб, улар таркибига тегишли вазирлик ва бирлашмаларнинг вакилларини киритдик. Улар билан ҳамкорликда маълумотлар мазмунини ошириш ва бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган маълумотларни йиғишдан бош тортиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқдамиз», — деб ёзади бюро мутахассислари.

Бунгача бюро қозоғистонликларнинг ўртача иш ҳақи 312 минг тенгедан ошгани ҳақида маълумот эълон қилган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар