Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мукофоти қозоғистонлик олимга берилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти мукофоти таниқли қозоғистонлик антрополог олим Оразақ Смағуловга топширилди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Тантанали маросим «Ғылым ордасы» биносида бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ташқи ишлар вазирлиги вакили А.Шоқибаев Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номидан эсдалик медали, фахрий ёрлиқ ва 5000 АҚШ доллари миқдоридаги молиявий мукофотдан иборат ИҲТ мукофотини топширди.



Мукофот ғолиблари Ташкилотнинг 2021 йил 28 ноябр куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган 15-саммити чоғида аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан аниқланган.

О.Смағулов «Тарих, маданият, адабиёт ва тасвирий санъат» номинациясида ғолиб бўлди.

Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, унга Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон аъзодир. Ташкилот бош қароргоҳи Теҳронда жойлашган.

О.Смағулов Қозоғистонда антропология фанининг асосчиларидан бири, тарих фанлари доктори, Қозоғистон Миллий фанлар академияси академиги, Қозоғистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Болония Фанлар академиясининг мухбир аъзоси.



Сўнгги хабарлар