Иқтисодиётни диверсификация қилиш суръатларини секинлаштириш мумкин эмас – ҚР Бош вазири

None
ASTANА. Кazinform - Иқтисодиётни диверсификация қилиш суръатининг пасайишига йўл қўйиш мумкин эмас. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Иқтисодиётни диверсификация қилиш вазирликнинг асосий вазифаларидан бири сифатида қаралмоқда. Бу қайта ишлаш саноатида янги тармоқлар яратиш демакдир. Ўтган йил охирида умумий қиймати 2 триллион тенгедан ортиқ бўлган 160 саноат лойиҳаси фойдаланишга топширилди. Бироқ бу йилги лойиҳани ишга тушириш режаси 1,1 триллион тенгелик атиги 149 та лойиҳага қисқартирилди. Иқтисодиётни диверсификация қилиш суръатларини пасайтиришга йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайман», — деди Алихан Смаилов Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида.

Шу муносабат билан Ҳукумат раҳбари ҳокимликлар билан биргаликда қисқа муддатда соҳада амалга оширилаётган саноат лойиҳалари ҳажмини кенгайтириш бўйича топшириқ берди.

Шу билан бирга, Бош вазир Саран шаҳрида «Татнефть» билан биргаликда фойдаланишга топширилган шиналар ишлаб чиқариш заводини мисол қилиб келтирди. Айни пайтда мазкур заводда мингдан ортиқ шаҳар аҳолиси меҳнат қилмоқда.

«Вазирлик бундай лойиҳаларни кўпайтириши керак. Шу ўринда Давлат раҳбари томонидан қайта ишловчиларни зарур ҳажмдаги хомашё билан арзон нархларда таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилганини алоҳида таъкидламоқчиман. Вазирлик маҳаллий қайта ишлаш корхоналарини асосий хомашё билан таъминлаши керак. Шу билан бирга, вазирлик бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда корхоналарни ўз маҳсулотларини сотишда қўллаб-қувватлашни кучайтириши ҳам муҳим.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар