Иқтисодиётда давлат секторининг улушини камайтириш стратегик вазифадир – ҚР Сенати раиси
16 Июнь 19:13

Иқтисодиётда давлат секторининг улушини камайтириш стратегик вазифадир – ҚР Сенати раиси

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев квазидавлат сектори самарадорлигини оширишда хусусийлаштириш муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий хусусийлаштириш ишларини давом эттириш зарур. Квазидавлат секторининг айрим функциялари рақобат муҳитига ўтказилиши керак. Асосийси, хусусийлаштириш бўйича барча ишлар очиқ ва адолатли бўлиши керак»

, — деди Маулен Ашимбаев Сенат ялпи мажлисида.

Шунингдек, у бутун мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда давлат секторининг улушини камайтириш асосий қадам эканлигини таъкидлади.

«Бугунги кунда давлат секторининг иқтисодиётдаги улуши камида 40 фоизни ташкил этади. Биз бу кўрсаткични Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг ўртача даражасига туширишимиз керак. Бу бизнинг стратегик мақсадимиз. Шу боис бу йўналишда жиддий ва тизимли иш олиб боришимиз зарур»

, — деди Сенат раиси.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив