+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Иккинчи «Фатволар тўплами» китоби нашр қилинди

6 Декабрь 14:33
Баҳам кўринг:
Иккинчи «Фатволар тўплами» китоби нашр қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Алматида бўлиб ўтаётган Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгашининг XXIV мажлисида иккинчи «Фатволар тўплами» китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бошқарма маълумотларига кўра, Уламолар кенгаши ишлаб чиққан, китобхонларга иккинчи маротаба тақдим этилаётган ушбу тўпламда ҳозирги кунда жамиятимизда кўп муҳокама қилинадиган айрим масалаларнинг шаърий ечимлари ва уларнинг фатвоси қамраб олинган. Ушбу китоб диний фаолият олиб бораётган имомларга, таълим-тарбия соҳаси ходимларига ва барча мусулмонларга бағишланган.

MUFTIYAT нашриёти чоп этган китобнинг маъсул муҳаррири – наиб муфтий Ершат хожи Ағибайўғли. Нашрга ҚМДБ Шаърият ва фатво бўлими мутаҳассислари - Хасан Аманқулов, Бауиржан Абдуалиев, Медет Қурсақовлар тайёрлаган. Китобга Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҚМДБ экспертиза комиссиясининг ижобий хулосаси берилган.

Тадбирда наиб муфтий, Уламолар кенгаши котиби, PhD доктори Ершат хожи Оңғаров китобда келтирилган фатволарнинг мусулмонлар маънавий ҳаётидан алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлади.

Бош муфтий Серикбай хожи Сатибалдиўғли китобни чоп этишга кўмаклашган ҚМДБ «Зекет» жамғармаси жамоасига, жамғарма директори Талғат Омаровга миннатдорчилик изҳор этди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Фото: www.muftyat.kz


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив