Икки йилда Қозоғистонда энг кам иш ҳақи 65 фоизга ошади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги энг кам иш ҳақини (ЭКИ) белгилашнинг янги методологиясини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузди. Ушбу методология ЭКИ миқдорини босқичма-босқич ошириш имконини беради.

Бугунги кунда ЭКИ миқдори тегишли йил учун республика бюджети тўғрисидаги Қозоғистон Республикаси қонуни билан белгиланади.

2022 йилда ЭКИ 60 000 тенгени ташкил қилмоқда, 2023 йил 1 январдан эса у 70 000 тенгега оширилади.

Шундай қилиб, икки йил ичида ЭКИ миқдори 65 фоизга ошади (2022 йилда 41 фоиз ва 2023 йилда 17 фоиз).

Ушбу чора энг кам иш ҳақи даражасида 1,6 миллион иш ҳақи олувчининг пул даромадини ошириш имконини беради.

ЭКИни аниқлаш методологиясини ишлаб чиқиш унинг ҳажмини босқичма-босқич ошириш имконини беради.

Сўнгги хабарлар