Икки йил ичида «Ансаған саби» дастури бўйича 4000 нафар чақалоқ дунёга келди

None
ASTANA. Kazinform - «Анаған саби» дастури бошлангандан буён 3300 оилада 4000 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинган 2030 йилгача оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини ривожлантириш концепциясида ёзилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилда Давлат раҳбари ўзининг «Янги вазиятдаги Қозоғистон: ҳаракат даври» номли Қозоғистон халқига Мурожаатномасида мамлакатдаги оилавий-демографик вазият катта ташвиш уйғотаётганини таъкидлаб, Ҳукуматга бу борада кўрсатма берган эди. ЭКО квотасини 7 баробарга ошириш. Шу муносабат билан 2021 йилдан бошлаб вазирлик томонидан «Ансаган саби» махсус дастури амалга оширилиб, ҳар йили эр-хотинларга 7000 та ЭКО квотаси ажратиляпти.

Мазкур дастурни амалга ошириш даврида (2021-2022 йилларда) 14 минг нафар аёл квота олди. Натижада 3300 та оилада 4000 нафар чақалоқ дунёга келди, 2500 га яқин аёл ҳомиладорлик текширувидан ўтказиляпти», -дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар