Икки вилоятнинг иссиқлик тармоқларини янгилаш учун маблағ ажратиш масаласи ишлаб чиқилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Икки вилоятда иссиқлик тармоқларини янгилаш учун маблағ ажратиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги кунда Ҳукумат захирасидан икки вилоят – Ақмола ва Павлодар вилоятларида иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш учун маблағ ажратиш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Жорий йил 15 мартда Экибастуз шаҳрида умумий қиймати 9,6 млрд. тенгега 4 та иссиқлик магистралини реконструкция қилиш ва Павлодар шаҳрида иссиқлик тармоқларинининг янги 5 та қурилишига 4,4 млрд тенгега давлат экспертизасининг ижобий хулосаси олинди», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, Ҳукумат захирасидан тегишли маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тегишли давлат органлари билан келишиш босқичида.

«Шунингдек, Степногорск ва Кўкшетау шаҳарларидаги иссиқлик тармоқларини таъмирлаш бўйича Ақмола вилояти ҳокимининг сўров хати юборилди. Бугунги кунда смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Тез орада Молия вазирлигига қўллаб-қувватлаш хати юборилади», - деди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар