Икки валентли коронавирус вакцинаси кузда тайёр бўлади - ЖССТ

None
None
NUR-SULTAN. ТASS-Кazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақаси бўйича вакили Витянис Андрюкайтис икки валентли вакцина устидаги ишлар якунига етаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform ТАSSга таяниб хабар беради.

«Бир нечта ишлаб чиқарувчилар оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш учун ҳамма нарса деярли тайёрлигини айтишмоқда», - деди ЖССТ вакили.

Бивалент вакцинанинг ўзига хос хусусияти шундаки, у шифокорларнинг фикрига кўра, бирламчи инфекциядан ва унинг мутацион штаммларидан ҳимоя қилади.

«Умумий эпидемик вазият кўнгилни қувонтирмайди, шунинг учун ҳушёр бўлиш керак. Умид қиламизки, икки валентли коронавирус вакцинаси инфекция ва унинг мутацияларига қарши курашда ёрдам беради», - деди Витянис Андрюкайтис.


Сўнгги хабарлар