Икки ойлик танаффусдан сўнг Бойқўнғир яна парвоз ишларига киришди

None
None
BAIQOŃYR. Kazinform - «Бойқўнғир» космодромидан навбатдаги парвоз икки ойлик танаффусдан сўнг 2022 йил 9 августга режалаштирилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бойқўнғирдан олдинги космик парвоз 3 июн куни, «Союз МС-20» транспорт юк кемаси Халқаро космик станцияга жўнаб кетганида амалга оширилган эди.

Қозоғистон томони билан тасдиқланган жадвалга кўра, 2022 йил 9 август куни «Союз 2.1а» ракетаси Бойқўнғир космодромининг 31-сонли участкасидан орбитага сунъий йўлдошлар туркумини олиб чиқади. Бошланиш Нур-Султан вақти билан 11 соат 52 дақиқага белгиланган.

Шунингдек, 2022 йил сентабр ойининг биринчи ўн кунлигига режалаштирилган «Протон-М» ракетасининг «Ангосат-2» алоқа сунъий йўлдоши билан бу йилги Бойқўнғир космодромидан биринчи учирилиши кейинроқ вақтга кўчирилгани ҳам маълум бўлди.

Хабар берганимиздек, «Союз МС-22» транспорт бошқариладиган космик кемасининг ХКСга навбатдаги экспедицияси билан учирилиши 2022 йил 21 сентябрда бўлиб ўтади. Экипаж таркибига россиялик космонавтлар Сергей Прокопьев ва Дмитрий Петелин, шунингдек, ХКС ўзаро парвозлар дастури бўйича парвоз қиладиган америкалик астронавт Франсиско Рубио киради.

Муаллиф: Сара Қабиқизи


Сўнгги хабарлар