Икки ойда Қозоғистонда 1,2 мингта қурол ихтиёрий равишда полицияга топширилди
20 Июнь 19:13

Икки ойда Қозоғистонда 1,2 мингта қурол ихтиёрий равишда полицияга топширилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон фуқаролари 1,2 минг дона қуролни ихтиёрий равишда полицияга топширди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«ҚР Ички ишлар вазирлиги томонидан аҳолидан ноқонуний сақланаётган ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни харид қилиш бўйича республика акцияси давом эттирилмоқда. Қуролни ўз ихтиёри билан топширган фуқароларга ҳар бир қуролнинг ҳолатига қараб 10 дан 100 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида пул тўланади. Икки ойлик акция давомида фуқаролар ихтиёрий равишда 1232 дона қурол-яроғ ва 9 мингдан ортиқ ўқ-дориларни ички ишлар органларига топширди», — деди Шуғила Турлибек.

Унга кўра, топширилган барча қуроллар Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базаси орқали суд-тиббий экспертизадан ўтказилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив