Икки нафар ўзбекистонлик аёл Қозоғистон фуқаросининг тилла ва пулларини алдаб ўзлаштиргани учун қўлга олинди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform - Қозоғистон фуқаросининг тилла ва пулларини алдаб олган икки нафар ўзбекистонлик аёл қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform вилояд полиция департаменти матбуот хизматига таяниб.

2022 йил 12 май куни Туркистон вилояти, Қазиғурт тумани ИИБнинг 102 пультига маҳаллий фуқаро 2 нафар аёл алдаб, кўз ўнгида гипноз усулида тиллаларини олиб кетганлиги ҳақида шикоят қилади. Кекса аёлнинг сўзларига кўра, унинг уйига бошқа миллат вакилларидан икки нафар аёл келган. Улар «уйингизда дуо бор, тозалаймиз» деган баҳона билан жабрланувчини тозаламоқчи бўлиб, бўйнидаги тилла тақинчоқ, бармоғидаги тилла узук ва 100 000 дан ортиқ пулини олиб кетишган. Улар кетишлари билан аёл ўзига келди ва фирибгарларни қўлга олишга ёрдам бериш учун дарҳол полицияни чақирди.

Тажрибали полиция ходимлари жабрланувчининг алоһида белгилари бўйича зудлик билан суриштирув ишларини бошлаб, барча зарур чораларни кўрди. Улар автомобил ҳақида трасса бўйлаб патрул полициясига хабар беришган. Шу тариқа, йўлларда патруллик қилаётган Туркистон вилояти Патрул-пост полицияси батальонининг 6 нафар взвод ходимлари гумонланувчилар бошқарувидаги «Лада Приора» русумли автомашинани пайқашди. Ярим соат юриб, машинани топиб, қувиб тўхтатди. Машинадаги аёллар полицияни кўриб, қочишга ҳаракат қилишди.


Полиция зудлик билан барча аёлларни ҳибсга олди. Икки гумонланувчидан фирибгарлик йўли билан олинган тилла ва пуллар далилий ашё сифатида олинди. Шунингдек, патрул полицияси қўлга олинган 5 нафар аёлни полицияга олиб кетди. Шахслари текширилганда улар Ўзбекистон Республикаси резидентлари экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қазиғурт ИИБда ҚР ЖКнинг 190-моддаси «Фирибгарлик» моддаси билан қайд этилган бўлиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда 2 нафар аёл фуқарони алдагани учун қамоқда.

Полиция уларнинг Туркистон вилоятидаги бошқа фирибгарликларга алоқадорлигини текширмоқда.



Сўнгги хабарлар