Икки нафар Қозоғистон фуқаросидан коронавирус топилди – вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов икки нафар ҚР фуқаросидан янги коронавирус аниқланганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Уч ой давомида биз Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича кўплаб тадбирларни амалга оширдик. Аммо, афсуски, бугунги кунда бир нечта текширувлардан сўнг, Қозоғистоннинг икки фуқаросидан коронавирус инфекцияси топилди. Бугун Алматидаги лабораторияда икки қозоғистонлик фуқаронинг коронавирус юқтирганлиги тасдиқланди. Улар Германиядан келган», - деди Елжан Биртанов Марказий коммуникациялар хизматидаги брифингда.

Бош санитария шифокорининг қарори билан ушбу фуқаролар карантин касалхонасига юборилди. Ҳозирги вақтда барча чора-тадбирлар тасдиқланган алгоритмга мувофиқ амалга оширилмоқда.


Сўнгги хабарлар