Икки кундан сўнг КХШТ контингентини Қозоғистондан олиб чиқиш бошланади - Қасим-Жомарт Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Аксилтеррор операциясининг ўткир босқичи ортда қолди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев парламентнинг ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Умуман олганда, аксилтеррор операциясининг ўткир босқичи ортда қолди, барча ҳудудларда вазият барқарор. Шу муносабат билан КХШТ тинчликпарвар кучларининг асосий миссияси муваффақиятли якунланганини эълон қиламан. Икки кундан кейин КХШТ тинчликпарвар бирлашган контингентини босқичма-босқич олиб чиқиш бошланади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, КХШТ кучларини мамлакатдан олиб кетиш жараёни 10 кундан ошмаслигини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар