+7 (701) 759 90 19
USD 375.87 EUR 406.24
RUB 5.84 CNY 53.45
Янгиликлар

Ички бозорда бензин тақчиллиги йўқ – ҚР Энергетика вазирлиги

24 Январь 16:35
Баҳам кўринг:
Ички бозорда бензин тақчиллиги йўқ – ҚР Энергетика вазирлиги

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазирлиги ички бозорда бензин тақчиллиги йўқлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Туркистон вилоятида янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилмоқда Жаҳонда нефть нархи кўтарилмоқда Қозоғистонда йил бошидан бери 82,5 млн тонна нефть қазиб олинди

«2020 йил январь ойида бензин ишлаб чиқаришнинг режадаги ҳажми 415,7 минг тоннани ташкил қилади. Истеъмол ҳажми эса 340 минг тонна атрофида бўлиши кутилмоқда. 20 январь кунги ҳолат бўйича, АИ-92 бензинининг жами резерви 247 минг тоннага етди. Бу кўрсатгич жорий йил 5 январдаги қолдиқ билан таққослаганда 40 минг тоннага ортиқдир. Қолдиқларнинг ҳозирги даражаси ички бозор эҳтиёжларини қоплаш учун 20 кунга етади», - деб маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Вазирлик вакилларининг айтишича, ёқилғи жамғармаси ҳажми қулай даражададир. Нефтни қайта ишлаш заводларининг уччаласи ҳам штат режимида ишлаб турибди.

«Бензин ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжларини қоплашга тўлиқ имкон яратмоқда. Шунинг учун Қозоғистоннинг ички бозорида ёқилғи тақчиллиги йўқлигини ишонч билан айтиш мумкин», - дейилган хабарда.

Таъкидлаш жоиз, 2015 ва 2016 йилларда бензин ва дизель ёқилғисига давлат тартиби тўхтатилган. Яъни ёнилғи нархи юртимизда талаб ва таклиф асосида табиий равишда шаклланиб бормоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив