ИҲТ Судандаги вазият юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказади

None
ASTANA. Kazinform – Судандаги воқеалар Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг 3 май куни бўлиб ўтадиган фавқулодда йиғилишида муҳокама қилинади, дея хабар беради Kazinform ташкилот матбуот хизматига таяниб.

Учрашув Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади. ИҲТ Ижроия қўмитаси даражасидаги мажлис Саудия Арабистони ташаббуси билан чақирилди.

ИҲТ Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Таҳа таъкидлаганидек, Ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилиши аъзо давлатларнинг Судандаги воқеалардан хавотирда эканлиги ва бу мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни тиклашдан қайғураётганини туфайли чақирилди.

Бош котиб Суданда ўт очишни тўхтатиш ва Судан халқининг хавфсизлиги ва давлатни сақлаб қолиш учун мулоқотдан фойдаланишга чақирди.


Сўнгги хабарлар