+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

І чорак: Қозоғистонда автомобиль сотиб олиш кўрсатгичи 32,4 фоизга ошди

16 Июнь 12:14
Баҳам кўринг:
І чорак: Қозоғистонда автомобиль сотиб олиш кўрсатгичи 32,4 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йил январ-апрел ойларида Қозоғистонда 288 055 та автомобил рўйхатдан ўтказилди. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 32,4 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг маълумотларига кўра, 2021 йил 1 май ҳолатига кўра, мамлакатда рўйхатдан ўтган автомобилларнинг умумий сони 3828,5 мингтани ташкил этади.

Агентлик маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакат ҳудудларида 3677 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 5431 киши жароҳат олган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бахтсиз ҳодисалар сони 10,3 фоизга камайди.

«2021 йил 1 май ҳолатига кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта компаниялари 12,2 миллиард танга миқдорида 27 788 суғурта тўловларини амалга оширдилар», - дейилади Миллий статистика бюроси ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, 15 июн куни бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Қозоғистонда бугунги кунда 3,9 миллион автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлигини, уларнинг 64 фоизининг хизмат қилиш муддати 10 йилдан ошиб кетганлигини таъкидлади.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив