Хусусийлаштириш давлатнинг иқтисодиётдаги улушини 14 фоизга қисқартиради – ҚР Бош вазири

None
ASTANA. Kazinform - «2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштиришнинг комплекс режаси» давлатнинг иқтисодиётдаги улушини 14 фоизгача камайтириш имконини беради. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Иқтисодиётда давлат улушини камайтириш иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Шунинг учун хусусийлаштириш масаласи давлат органларининг биринчи раҳбарларининг алоҳида назоратида бўлиши керак. Комплекс режанинг амалга оширилиши 2025 йилга бориб иқтисодиётдаги давлат улушини 14 фоизгача камайтириш имконини беради»

, – деди А.Смаилов Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, сотувга қўйилган ҳар бир объект бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган. Улар давлат мулки реестри веб-порталида жойлаштирилган. Энди активларни рақобатбардош бозорга режали чиқаришни таъминлаш керак.

«Объектларни сотишдан аввал тайёрлаш сифатига кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Комплекс режани тўлиқ амалга ошириш учун хусусийлаштириш жараёнининг шаффофлигини ошириш зарур. Афсуски, айрим ҳудудлар режани амалга ошира олмаяпти.

Булар Манғистау ва Ақтўбе вилоятларидир. Давлат органлари, вилоят ҳокимликлари, квазидавлат сектори ташкилотлари режани қатъий бажаришлари шарт. Йил охирида меҳнатингиз баҳоланади», - дейди А.Смаилов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар