Хусусийлаштириш: 224 та объект 60 млрд тенгега сотилди - ҚР Молия вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Молия вазири Ерулан Жамаубаев хусусийлаштиришнинг комплекс режаси қандай амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Хусусийлаштиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган комплекс режасида 721 та объектни сотиш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида умумий сони 670 та объектдан қиймати 60 миллиард тенге бўлган 224 та объект сотилиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга ўтказилди», - деди Ерулан Жамаубаев бугун Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, ҳозирда 67 та объект сотувга қўйилган.

«48 та объект қайта ташкил этилди ва тугатилди. 331 та объектни сотиш керак», - деди вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар