Хусусий мулкни қайта рўйхатдан ўтказиш SMS орқали тартибга солинади – ҚР Рақамли ривожланиш вазири

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин хусусий мулкни онлайн рўйхатга олиш соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Илгари кўчмас мулкни рўйхатга олиш биз учун асосий мақсад эди. Маълумки, бу ерда яхши натижалар мавжуд. Яъни, шартнома ва хусусий мулкни рўйхатдан ўтказиш - ҳамма жараён онлайн. Аммо кейинчалик фуқаро янги уйга кўчиб ўтганда, айниқса, коммунал корхоналар билан муносабатларда бир қатор қийинчиликларга дуч келади. Мисол учун, коммунал тўловлар олдинги эгасининг номида. Бу борада тегишли ишларни амалга оширдик», — деди Бағдат Мусин вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, энди бу жараён электрон шаклда, SMS орқали ташкил этилган.

«Масалан, Алмати, Жетису, Қизилўрда, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида коммунал тўловлар ҳисобини онлайн ўзгартириш, онлайн шартномани тасдиқлаш мумкин. АХКМ, банк билан нотариусга бормасдан гаров шартномаларини рўйхатдан ўтказиш муддатини 3 кундан 15 дақиқагача қисқартирдик. Фуқаролар кўчмас мулкни тўғридан-тўғри қурилиш компанияларидан онлайн харид қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқдик. Ўтган йили махсус платформада 8 мингдан ортиқ харид шартномалари имзоланди», — деди Бағдат Мусин.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар