Хусусий боғчаларни лицензиялаш тартиби қайта жорий этилади – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда хусусий боғчаларни лицензиялаш тартиби қайта жорий этилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Хусусий боғчаларда болаларни калтаклаш ҳолатлари қайд этилган. Бундан ташқари, ишламаётган боғчаларга маблағ ажратиш кўпайди. Бу уларнинг фаолияти шаффоф эмаслигини, фуқаролик жавобгарлиги йўқлигини кўрсатади. Бошқача айтганда, жамият талабига жавоб бермайди», - деди Давлат раҳбари.

Президентнинг айтишича, 2011 йилда болалар боғчаларининг лицензия бўйича ишлаш тартиби тўхтатилган ва давлат бу қадамга мажбуран борган.

«Чунки мактабгача ёшдаги болаларни имкон қадар боғча билан қамраб олишимиз керак эди. Бунда хусусий сектор салоҳиятидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Натижада 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг 88 фоиздан ортиғи боғча билан қамраб олинди. Энди хизмат сифатини ошириш вақти келди. Ҳукумат бу масалани диққат билан кўриб чиқиши керак. Лицензиялаш тартибини қайтадан жорий этиш, энг аввало, давлатга эмас, жамиятга зарур бўлган чорадир. Зеро, асосий мақсад – болалар хавфсизлигини таъминлаш», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар