Huawei вакили Қозоғистоннинг Каспий ҳудудида оптик тола ўрнатишни таклиф қилмоқда
29 Июнь 22:15

Huawei вакили Қозоғистоннинг Каспий ҳудудида оптик тола ўрнатишни таклиф қилмоқда

NUR-SULTAN. Кazinform – Кечадан бери Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтаёган АSTANA FINANCE DAYS 2022 конференциясининг иккинчи кунидаги панел сессиясида Huwei компаниясининг Евроосиё бўйича президенти Дэниел Чжоу ва Huawei Тechnologies Kazakhstan бош директори Чжао Сюй сўзга чиқди ва иқтисодиётни рақамлаштириш, 5G тармоқни Қозоғистонда амалга ошириш ҳақида гапирди , деб хабар беради Кazinform мухбири.

Конференциянинг иккинчи кунининг ялпи мажлиси Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоыаевнинг видеомурожаати билан бошланди.

Президент ўз нутқида мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларга тўхталиб, иқтисодиётни рақамлаштириш Янги Қозоғистон кун тартибидаги муҳим масала эканини таъкидлади.

Huawei компанияси номидан сўзга чиққан Дэниел Чжоу ўтган йилнинг сентябр ойида Қозоғистон Президентига Қозоғистонда «рақамли марказ» қуриш таклиф этилганини эслатди.

«Бир йиллик изланишлардан сўнг мен «рақамли марказ» номи ягона бўлмаслиги керак деган хулосага келдим. Бу мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш объектига айланиши керак. Кўпчилик электрон тижоратни рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши деб ўйлайди. Кўпчилик Хитойни электрон тижорат ривожланган давлат сифатида тилга олади. Аммо унинг 1,4 миллиард аҳолисидан атиги 0,1 миллиарди онлайн савдо майдончаларига кириш имконига эга. Бугунги кунда чакана сотувчиларнинг 50 фоиздан ортиғи электрон тижоратга ўтди», - деди у Аlibaba ва Intenson каби компанияларнинг муваффақиятли тажрибасига ишора қилиб.

«Баъзан биз, рақамли иқтисодиётнинг афзалликларини айтганда, аввало чекка ҳудудга, тоғли қишлоққа интернет улашимиз кераклигини унутиб қўямиз. Шунинг учун биз рақамли марказ яратишни тавсия қиламиз. Бунинг учун аввало муносабатларни йўлга қўйишимиз керак»,- деди Дэниел Чжоу.

Унинг сўзларига кўра, Huawei 170 дан ортиқ мамлакатларда ишлайди.

«Иқтисодиёт ривожланиб борар экан, интернетга талаб ва унинг кенгайиши ортади. Кўпгина мамлакатлар буни олдиндан белгилаб қўйган. Натижада Сингапур, Корея ва Хитой каби давлатлар рақамли иқтисодиёт тенденцияларини жадаллик билан ўзлаштирмоқда. Бугунги кунда Қозоғистонда симли интернет аҳолининг атиги 35-40 фоизини қамраб олади. Аслида, бу Евроосиёдаги ўртача кўрсаткичдан анча узоқдир. Яъни, бу жараёнга етиб олиш мумкин, унда имконият бор», — деди Huawei компаниясининг Евроосиёдаги президенти.

Унинг сўзларига кўра, Huawei ўзининг технологик ютуқларини бутун Каспий денгизи бўйлаб ёйиш ниятида.

«Ўзаро боғланиш нуқтаи назаридан Каспий оптик кабели катта имкониятларга эга. Агар биз минтақадаги бошқа давлатлар билан биргаликда Каспий денгизи орқали оптик толани жалб қила олсак, Қозоғистонга бошқа давлатлар ва ҳатто бутун дунё билан ишончли ва сифатли алоқа ўрнатиш имконини берган бўлардик. Қозоғистонда терилган рақамга қўнғироқ қилиш тезлиги секундига 35 битни ташкил қилади. Бу дунёда тахминан 17-18 ўринни билдиради. Шу муносабат билан, менимча, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Бу тезликни сониясига 70 мегабитгача ошириш мумкин», — деди эксперт.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив